Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сергели туманида ёнғин содир бўлди

Сергели туманида ёнғин содир бўлди

Бугун, 31 июль куни соат 13:10 да Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида жойлашган нонвойхона ва лаваш тайёрлаш ошхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:13 да воқеа жойига етиб бориб, соат 13:28 да ёнғин ўраб олинган ва соат 13:30 да ёнғин батамом ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида бинонинг 80  кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан 220 кв.м. майдон сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг