Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонадаги музейда ёнғин чиқди. Айрим экспонатлар зарарланган

Фарғонадаги музейда ёнғин чиқди. Айрим экспонатлар зарарланган

Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспозиция залида жорий йилнинг 11 апрелида ёнғин содир бўлган.

Kun.uz нашри манбасига кўра, жамоатчиликдан сир тутилган ёнғинда нақшли масжид эшиги, Англия қуролсозлари томонидан ясалган милтиқ қўндоғи буткул ёниб кетган ҳамда бир қанча тарихий экспонатлар зарарланган (нашр экспонатларнинг ёнғиндан аввалги суратларини илова қилган, –таҳр.).

Xabar.uz манбаси ёнғинда икки экспонатнинг қисман зарарлангани ва қолганларига зарар етмагани ҳақида маълумот бермоқда. Айтилишича, ҳолат ҳозирда прокуратура органлари томонидан ўрганиляпти.

Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати эса яқин соатларда ҳолат юзасидан расмий муносабат берилишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ёзида мазкур музей тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилган ва натижаларига кўра, музейда сақланаётган умумий баҳоси 2,5 млрд сўмлик 70 та ноёб экспонатлар (улардан 56 таси рангтасвир асарлари) қалбакилаштирилгани, бюджетдан ажратилган 3,1 млрд сўм маблағнинг 1,4 млрд сўми мансабдор шахслар томонидан талон-торож қилингани ва яна бошқа қатор жиноятлар содир этилгани аниқланган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг