Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Селфи қурбонлари ўн йилда қарийб 400 нафарга етди

Селфи қурбонлари ўн йилда қарийб 400 нафарга етди

Иллюстратив фото

Bild нашри журналистлари аниқлашларича, 2014 йилдан 2023 йилга қадар 49 мамлакатда селфи тушиш пайти 399 киши ҳалок бўлган.

Шунинг қарийб ярми Ҳиндистонга тўғри келади — кўрсатилган даврда 190 нафар ҳиндистонлик селфи қурбонига айланган.

Кейинги ўринларда катта фарқ билан АҚШ (29 нафар қурбон) ва Россия (18).

2022 йилда Ҳиндистоннинг Жайпур шаҳри яқинидаги Амбер форти минорасида селфига тушиш пайти чақмоқ уриши оқибатида бир пайтнинг ўзида 11 киши ҳалок бўлган.

2021 йилда Индонезияда кўпчилик бўлиб селфи тушиш пайти қайиқ ағдарилиб кетиб, 9 инсон сувга ғарқ бўлган.

Селфига ишқибозлик оқибатида ҳаётдан эрта кўз юмганлар, афсуски, Ўзбекистонда ҳам бор. 2018 йилда Тошкентда мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 2019 йилда эса Тошкентдаги коллеж ўқувчиси поезд вагонига чиқиб селфи олишда юқори кучланишли ток уриб нобуд бўлган. Бундан ташқари, селфи пайти оғир тан жароҳати олганлар ҳам Ўзбекистонда талайгина.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг