Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сардоба сув омборини лойиҳалаштирган ва қурган масъулларга суд ҳукми ўқилди

Сардоба сув омборини лойиҳалаштирган ва қурган масъулларга суд ҳукми ўқилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

2022 йил 12 сентябрь куни Тошкент шаҳар судида Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш ва қурилишига масъул бўлган шахсларга оид жиноят иши юзасидан 29 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди. 

Судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 28,167, 209, 28,209, 243 ва 258 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра судланувчиларнинг

- 1 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси,

- 1 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 550 баравари миқдорида жарима жазолари,

- 1 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида жарима жазолари,

- 1 нафарига 3 йил тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида жарима жазолари

- 2 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 550 баравари миқдорида жарима жазолари,

- 23 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 дан 550 гача баравари миқдорида жарима жазолари тайинланди.

Ушбу ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкумлар ва фуқаровий даъвогарлар эса ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида Тошкент шаҳар суди орқали Олий судга берилиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, 2021 йил  10 май куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Сардоба ишига алоқадор судланувчилар М. Холматов ва бошқалар (жами 17 киши)га нисбатан суд ҳукми эълон қилинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг