Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда «дом» тепасига бассейн қурган фуқаро жаримага тортилди

Самарқандда «дом» тепасига бассейн қурган фуқаро жаримага тортилди

Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан аҳоли мурожаатига асосан ўтказилган рейд тадбирларида Самарқанд шаҳри «Суғдиёна» маҳалласидаги 67-А сонли кўп қаватли уйнинг 10-қават пентхаус қисмида ўзбошимчалик билан бассейн қурилгани аниқланди.

Қайд этилишича, ушбу қурилма кўп қаватли уйнинг лойиҳасида назарда тутилмаган ва сейсмик ҳодиса вақтида бинонинг тебранишини кучайтириб, уйнинг мустаҳкамлигига зарар етказиши мумкин. 

Инспекция ходимлари томонидан мулкдорга нисбатан МЖтКнинг 159-моддасига асосан маъмурий жарималар қўлланилди ва ноқонуний қурилмани бартараф этиш юзасидан мажбурий кўрсатмалар берилди.

Берилган вақт ичида мулкдор ҳолатни ўз ихтиёри билан бартараф қилиб, олдинги ҳолатига қайтармаса, унга нисбатан тегишли тартибда бартараф этиш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга даво аризаси киритилиши тушунтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг