Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиялик миллиардер Aбрамович «Челси» бошқарувини топширди

Россиялик миллиардер Aбрамович «Челси» бошқарувини топширди

Фото: «Google.com»

Россиялик тадбиркор Роман Aбрамович Лондоннинг «Челси» футбол клуби бошқарувидан воз кечди. «Челси»нинг расмий сайтида тегишли баёнот пайдо бўлди.

«Қарийб 20 йил давомида клуб посбони сифатидаги ролимни бажардим. Вазифамиз бугун имкон қадар кўпроқ муваффақиятга эришиш ва келажагимизни барпо этиш, шу билан бирга ҳамжамиятларимизда ижобий рол ўйнаш бўлган.

Мен ҳамиша клуб манфаатларини кўзлаб қарор қабул қилганман. Бу қадриятларга содиқман. Шу боис бугун клуб бошқарувини «Челси» хайрия жамғармаси васийларига топшираман.

Ҳозир улар клуб, футболчилар, ходимлар ва мухлислар манфаатларини кўзлаш борасида яхшироқ ҳолатда деб ҳисоблайман», — деди Aбрамович ўз баёнотида.

Таъкидлаш жоизки, олигарх «Челси»ни 2003 йилда 140 миллион фунт стерлингга сотиб олган. Унинг даврида лондонликлар икки марта Чемпионлар лигасида зафар қучган. «Челси»нинг активи 1,9 миллиард еврога баҳоланган. Клубни сотиб олишга даъвогарлар орасида кўплар инвесторлар бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг