Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия қишлоқларида туғилиш кескин пасайгани қайд этилди

Россия қишлоқларида туғилиш кескин пасайгани қайд этилди

Россия Федерацияси қишлоқларида туғилишнинг умумий коэффициенти 10 йил ичида ёшларнинг шаҳарга кетиши туфайли учдан бирига камайди. Бу ҳақда Россия меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Олга Баталина маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Унинг сўзларига кўра, Россияда қишлоқ доимо аҳоли ўсишининг асоси бўлган, аммо 2012 йилдан бошлаб вазият ёмонлаша бошлаган.

«10 йил ичида қишлоқ жойларда туғилишнинг умумий даражаси учдан бирга камайди», деди Баталина «Кичик шаҳарлар ва тарихий аҳоли пунктларини ривожлантириш» форумида.

Салбий тенденцияга қарамай, қишлоқда туғилиш даражаси (1,57) Россия 2030 йилга қадар етиши керак бўлган даражада, дейди Меҳнат вазири ўринбосари. У ушбу кўрсаткичнинг янада қисқаришига йўл қўймасликка чақирди.

Статистиканинг ёмонлашувига ёшларнинг шаҳарларга кетиши ва қишлоқ инфратузилмасининг қисқариши сабаб бўлмоқда, деди Баталина.

Эслатиб ўтамиз сўнгги йилларда Россияда аҳолининг камайиши тезлашмоқда. Росстат маълумотларига кўра, Россия аҳолиси 2024 йил 1 январ ҳолатига кўра 146 миллион 203 минг 613 кишини ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичлардан 244 минг кишига камроқ. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг