Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия бош прокуратураси «кўпхотинлилик» мавзусига доир тушунтириш берди

Россия бош прокуратураси «кўпхотинлилик» мавзусига доир тушунтириш берди

Бир муддат олдин Россия Мусулмонлар диний бошқармаси мамлакатдаги мусулмон эркакларга хотинлари орасида адолатли бўлиш шарти билан кўпхотинлиликка фатво берган эди.

РФ Бош прокуратураси кўпхотинлилик Россия қонунчилигига зид эканлигини айтмоқда.

Идора расмийсининг ТАСС агентлигига билдиришича, РФ Оила кодексининг 1-моддасига кўра, мамлакатда фақат ФҲДЁ органларида тузилган никоҳ тан олинади. Фуқароларнинг никоҳ ва оилавий муносабатлардаги ҳуқуқларини, шу жумладан диний мансубликка қараб чеклашнинг ҳар қандай шакли тақиқланади.

Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 14-моддасида киши рўйхатга олинган никоҳда бўлса, у билан бошқа никоҳга йўл қўйилмайди.

Россия «Виждон эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида»ги Федерал қонунининг 15-моддасида эса диний ташкилотлар, агар улар Россия Федерацияси қонунларига зид бўлмаса ва ўз уставларида назарда тутилган ҳуқуқ лаёқатига эга бўлса, ўзларининг ички қоидаларига мувофиқ ҳаракат қиладилар. Давлат, агар ушбу қоидалар Россия Федерацияси қонунчилигига зид бўлмаса, диний ташкилотларнинг ички қоидаларини ҳурмат қилади.

«Шундай қилиб, Россия Мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгашининг 2024 йил 17 декабрдаги 4/24-сонли «Россия мусулмонлари жамиятида кўпхотинлилик муаммолари» номли теологик хулосаси амалдаги қонунчиликка зиддир», – дейди ТАСС суҳбатдоши.

Агентликнинг таъкидлашича, РФ Бош прокуратураси кўпхотинлиликка рухсат берувчи фатво муносабати билан Мусулмонлар диний бошқармасига тегишли тартибда ариза жўнатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг