Роналдо расмий баёнот берди
Бразилиялик футбол афсонаси Роналдо спорт жамоатчилигига расмий мурожаат қилди.
У ўз Instagram саҳифаси орқали берган баёнотида Бразилия футбол конфедерацияси президентлиги учун курашишини маълум қилди. Икки карра жаҳон чемпиони Бразилия футболи нуфузини тикламоқчи.
«Мен учун юзлаб сабаблар бор, аммо энг асосийси — Бразилия футболига бўлган жаҳон миқёсидаги ҳурматни қайтариш. Кўча-кўйда одамлар мени тўхтатиб футболга қайтишни сўрашади, чунки терма жамоадаги вазият майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам унча зўрмас», — деди Роналдо.
Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) президентлиги учун сайлов 2026 йилнинг мартига қадар бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter