Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рақамли стартаплар дастури амалга оширилади

Рақамли стартаплар дастури амалга оширилади

Фото: Xabar.uz

«Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-357-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Рақамли стартаплар дастури амалга оширилади.

Дастурда қуйидаги резидент юридик шахслар иштирок этиши мумкин:

  • қуйидаги талабларга мос келувчи стартап лойиҳалар:
  • фаолият давомийлиги – 6 ойдан 7 йилгача;
  • календарь йилида жами даромади – 10 миллиард сўмдан ошмаган;
  • инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга;
  • рақамли технологияларга асосланган, юқори ўсиш ва хорижий бозорларга чиқиш салоҳияти бўлган бизнес моделга эга;
  • стартап лойиҳалар экотизими платформасида рўйхатдан ўтган;
  • стартап экотизими иштирокчилари – венчур жамғармалар ва хусусий инвесторлар ҳамда стартап лойиҳалар учун акселерация ва инкубация дастурларини ташкиллаштириш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг