Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Рақамли детокс» учун энг яхши телефонлар рейтинги тузилди

«Рақамли детокс» учун энг яхши телефонлар рейтинги тузилди

Nokia 6310 (2024).

Фото: HMD

GizmoChina нашри 2024 йилнинг энг яхши тугмали мобил телефонлари рейтингини тузди — кундалик фойдаланиш ҳамда «рақамли детоксикация» учун энг яхши қурилмалар шулар эканлиги таъкидланмоқда.

Рейтинг етакчиси — Nokia 6310 (2024). Экрани — 2,8 дюйм, 1450 мАс сиғимли аккумулятори кутиш тартибида 27 кунгача ишлаб беради. Телефонда FM-модул, чақинли камера, «Илонча» ўйини бор. Бу қурилма «контакти»да 2 мингтагача рақамни сақлаш мумкин.

Иккинчи ўринда жойлашган Nokia 5310 (2024) дизайни Xpress Music телефонини эслатади. Унда махсус мусиқа тугмалари, икки фронтал динамик ва Bluetooth орқали боғланиш имконияти бор. Аккумулятори кутиш тартибида 27 кунгача ишлашга етади.

Учинчи ўринда орт панели алюминийдан тайёрланган Nokia 230 (2024) жойлашди. Бу қурилма билан соатлаб суҳбатлашиш, матнли хабарлар жўнатиш, ўйинлар ўйнаш ва мусиқа тингласа бўлади. Фронтал ва орт камерасининг ёруғлик диодли чақини мавжуд.

Рейтингда кейинги ўринларда Nokia 110 4G (2024), Nokia 108 4G (2024) ва JioPhone Prima 2 жойлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг