Ўқувчилар қушлар учун 100 та уй ясади
Тошкентнинг Учтепа туманидаги 129-мактаб ўқувчилари қушлар учун 100 та уй ясади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Улар «Қишда қушларга ёрдам беринг» акцияси доирасида қайта ишланган материаллардан тайёрланган. Ўқувчилар энг яхши ишлари учун тақдирландилар.
Ўқувчилар нафақат қуш уйларини ясашда маҳорат кўрсатишди, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг аҳамиятини чуқур англаганликларини ҳам намойиш этдилар. Ушбу ташаббус нафақат қушларнинг совуқ мавсумда омон қолишига ёрдам беради, балки ёш авлодда экологик онгни шакллантиришга ҳам ҳисса қўшади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter