Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик шартномаси тузилди
Душанбеда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўкаев ва Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон учрашуви бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиёнинг икки давлати ўртасида иттифоқчи давлат мақомини мустаҳкамланган битим тузилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.
«Ушбу тарихий ҳужжат биз учун янги уфқларни очади ва кўп қиррали алоқаларни янада кенгайтириш учун асос яратади», — дея Қозоғистон президентининг сўзларини келтиради нашр. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон эса келишув имзоланиши икки Марказий Осиё давлатининг туб манфаатларига жавоб беришини таъкидлади.
Имзоланган келишув Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни чуқурлаштиришни назарда тутади. Томонлар минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларида ўзаро ёрдамга келишиб олдилар.
Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари қўшма инфратузилма ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter