Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қизалоқларнинг қулоғидан зиракларини юлиб олган аёл ушланди

Қизалоқларнинг қулоғидан зиракларини юлиб олган аёл ушланди

Андижон шаҳрида 2020 йилнинг 26 ноябрь куни соат 12:30 ларда фуқаро 26 ёшли Зулфияхон И. мактаб ўқувчилари – вояга етмаган 8 ёшли Райёна Ш. ва 7 ёшли Зарина А.ларнинг ёлғиз келаётганлигидан фойдаланиб, уларнинг қулоғидан 2 жуфт зиракларини ечиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Зулфияхон И. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йилнинг 27 ноябрь куни соат 13:00 ларда Андижон шаҳар А.Темуршоҳ кўчасида мактаб ўқувчиси – вояга етмаган 9 ёшли Муниса Н. ни қулоғидан бир жуфт зиракларини ечиб олган.

Терговга қадар текширув давомида гумон қилинувчи Зулфияхон И.дан жабрланувчилар – Райёна Ш. ва Зарина А.ларга тегишли бўлган сирғалар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Зулфияхон И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг