Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон бюджетига коррупционерлардан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ қайтарилди

Қирғизистон бюджетига коррупционерлардан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ қайтарилди

Қирғизистонда коррупцияга қарши кураш кампанияси доирасида, 2020-2024 йилларда давлат ғазнасига 125 миллиард доллар маблағ қайтарилди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев маълум қилган.

Қ.Ташиев коррупцияга қарши кураш давом эттирилиши ва бу турдаги жиноятларни содир этган барча шахслар жазоланишини таъкидлаган.

«Илгари коррупционерлар жарима билан қутулиб қолар, озодликда юрар эди. Аммо янги қонун қабул қилингач, улар жарима тўлаб қолмай, қамоқ жазосини ҳам ўтайди», – деган МХДҚ раиси.

Сиёсатшунос Аркадий Дубнов коррупцияга қарши кураш доирасида давлатга бу қадар катта миқдорда маблағ қайтарилишини «ҳайратомуз ютуқ» деб атаган. Унга кўра, Қирғизистон давлат бюджети 2024 йилда 7,6 миллиард долларни ташкил қилган. Шу тариқа ҳуқуқ идоралари коррупционерлардан йиллик бюджетдан 17 баравар кўп маблағ қайтаришга муваффақ бўлган.

Аввалроқ Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари МХДҚ раисига қарши суиқасд қилишни режалаштирган шахс қўлга олинганини маълум қилганди.

Икки ҳафта муқаддам эса Қирғизистон ички ишлар вазирлиги ҳокимиятни эгаллаш режасида гумон қилинган етти нафар шахс қўлга олингани ҳақида ахборот берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг