Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда қаровсиз қолиб кетган 12 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

Россияда қаровсиз қолиб кетган 12 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

Россияда қаровсиз қолиб кетган 12 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси Тошкентга олиб келинди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон фуқароларининг болаларини Ўзбекистонга қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ва ИИВнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари Россиянинг турли шаҳарларида болалар қаерда сақланаётгани, уларнинг саломатлиги қай аҳволда эканини аниқлаб, керакли ҳужжатларни тўплаган.

Сафар давомида қабул қилиб олинган болаларнинг ҳар бири ССВ ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди ва улар ватанга олиб келинди. Бу ишларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ёрдам берган.

Турли сабаблар билан қаровсиз қолиб кетган 12 нафар бола Тошкент шаҳар ИИББнинг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига ва меҳрибонлик уйларига жойлаштирилди, болаларга малакали психологлар ёрдам кўрсатади.

Олиб келинган болаларнинг яқинларини топиш, уларга соғ-саломат топшириш ишлари бошланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг