Президент Мирзиёевнинг Кувайтга бўлган илк расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон етакчиси Ал-Кувайт шаҳрида Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ ва Валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ билан тарихий музокаралар, шунингдек, ушбу мамлакат ҳукуматининг аъзолари, етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашувлар ўтказди.
Саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилинди, шунингдек, ҳамкорликнинг турли йўналишлари, жумладан, иқтисодий соҳада 4,9 миллиард долларлик салмоқли келишувлар тўплами имзоланди.
Шавкат Мирзиёев маданий дастур доирасида «Ас-Салом» сарой-музейининг Қувайт халқи маданияти ва тарихини акс эттирувчи экспозицияларини кўздан кечирди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter