Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пойтахт ҳокимлиги тадбиркорлар учун муҳим хабар эълон қилди

Пойтахт ҳокимлиги тадбиркорлар учун муҳим хабар эълон қилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлар учун муҳим хабар эълон қилди. 

Юртимизда кузатилган аномал совуқ об-ҳаво кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари вақтинча қисқартирилган иш режимига ўтказиш тавсия этилган эди.

Бугунги кунда ҳаво ҳарорати яхшиланаётганлиги ва ҳолат барқарорлашаётганлиги боис юқоридаги барча корхоналар доимдагидек иш режимида фаолият олиб боришлари мумкин, дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, чекловлар 15 январ куни эълон қилинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг