Тошкент метросида йўловчилар оқими шиддат билан ўсмоқда
Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилаётгани маълум қилинди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 63,8 млн нафар йўловчи ташилган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 25,1 млн нафарга кўп.
2024 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 700,8 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 64,7 фоизга ошган.
Аввалроқ Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида енгил турдаги метрополитен барпо этилиши маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter