Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистон ўзбекистонликлар учун виза тўловларини бекор қилди

Покистон ўзбекистонликлар учун виза тўловларини бекор қилди

Покистон 126 давлат фуқаролари учун электрон виза бериш учун йиғимларни бекор қилди. 

Рўйхатга Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Россия ва Беларус киради. АҚШ, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари ва бир қатор Яқин Шарқ мамлакатлари фуқаролари ҳам йиғим тўлашдан озод қилинган.

Электрон визага ариза топшириш учун юқорида номлари саналган давлатлар фуқаролари 24 соат ичида паспорт фотосурати ва нусхасини Покистон ИИВ веб-сайтига тақдим этадилар. Виза 90 кун давомида амал қилади.

Бундан ташқари, Покистон Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Қатар, Қувайт ва Уммон тадбиркорлари учун виза талабларини бутунлай бекор қилди. Ушбу ҳаракат бизнес ва инвестиция фаоллигини рағбатлантириши кутилмоқда.

«Виза режимини соддалаштириш мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигига ҳисса қўшади. Ушбу ҳаракат, шунингдек, Покистонни туризм ва инвестициялар учун жозибадор жойга айлантиради», – дейди мамлакат ҳукумати раҳбари Шаҳбоз Шариф.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг