Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чипталар сотувида йўловчилар «кийдирилгани» маълум бўлди

Чипталар сотувида йўловчилар «кийдирилгани» маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ва «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖга нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан молиявий жарима қўлланилди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ва «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖ фаолияти «Рақобат тўғрисида»ги ҳамда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун ҳужжатларига асосан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишларда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ  Фарғона филиали (бўлинмаси) томонидан темир йўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2023 йил давомида 606 380 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 660 млн сўмга яқин, «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖ  Фарғона филиали томонидан темир йўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2024 йилнинг 1 январидан 24 июль кунигача  185 806 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 560 млн сўмга яқин, умумий ҳисобда жами 792 186 нафар истеъмолчилардан 1.3 млрд сўмга яқин ортиқча ҳақ ундирилганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга асосан, ўрганиш натижасида Қўмита махсус комиссияси томонидан  «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖга ва «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖга шаҳарлараро ва шаҳар атрофида йўловчи ташиш бўйича Фарғона филиали томонидан ортиқча ундирилган тўловларни истеъмолчиларга қайтариши юзасидан кўрсатма берилиб, молиявий жарима қўлланилди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг