Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви ғозғонлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви ғозғонлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқаруви томонидан Навоий вилояти Ғозғон шаҳрида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мамлакатимиздаёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда. 2021 йилнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилиниши ҳам ёшларга бўлган катта эътибор намунасидир.

Ғозғонлик ёшлар билан мулоқотда Банк Бошқаруви раиси ўринбосари Зафар Азимов ёшларни қўллаб-қувватлашда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган «Ёшлар дафтари»нинг ўрни алоҳида ўрин тутаётганини таъкидлади.Жорий йилнинг 11 март куни эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида ушбу дафтарга киритилган ёшлар билан ишлашнинг амалий ва молиявий механизмлари янада такомиллаштирилди.

Очиқ ва конструктив тарзда ўтган учрашувдаёш йигит-қизларга тадбиркорларга яратилган имкониятлар, уларнинг ҳуқуқий асослари ҳамда банк ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан таклиф этилаётган хизматлар хусусида маълумот берилди.

–Бугунги самимий суҳбат давомида биз бизнес соҳасида билим ва кўникмаларимизни янада мустаҳкамладик, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик, – дейди ёш тадбиркор Ойша Рустамова. – Хусусан, менинг каштачилик маҳсулотларимни Туркия давлатига экспорт қилиш борасидаги масаламга ечим топилиб, мутасаддилар томонидан йўл-йўриқ кўрсатилди.

Учрашувда ёшлар билдирган таклиф ва саволлардан келиб чиқиб йўл харитаси ишлаб чиқилди. Шунингдек, 20 га яқин мурожаатлар қабул қилиниб, ижроси Банк Бошқаруви ҳамда шаҳар ҳокимлиги томонидан алоҳида назоратга олинди.

–Президентимизнинг 2021 йил 9 июндаги «Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ҳудудлар орасида Ғазғон шаҳри ҳам бор, – дейди «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Зафар Азимов. – Бугунги учрашувда ҳам қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда ҳудуд имкониятлари ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилдик, янги бизнес ғоялар билан ўртоқлашдик.

Қайд этиш жоизки, бу каби учрашувларда билдирилган таклиф ва мурожаатлар Банк Бошқаруви томонидан умумлаштирилиб, якуний лойиҳалар пакети шакллантирилади ва молиялаштиришга қаратилади.

Тадбир сўнгида «Ёшлар дафтари»га киритилган бир гуруҳйигит-қизларга Банкнинг эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг