Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» ўз акцияларини сотувга чиқаради

«Ўзбектелеком» ўз акцияларини сотувга чиқаради

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси «Халқ IPO си» давлат дастурида ўзининг акцияларини чиқариш арафасида турибди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов маълум қилди.

Шу кунларда қатор давлат ташкилотларини хусусийлаштириш мақсадида амалга оширилаётган, «Халқ IPO си» дея эътироф этилган давлат дастури доирасида йирик алоқа оператори бўлган «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ҳам ўзининг акцияларини чиқариш арафасида турибди.

Халқ IPO си нима?

Халқ IPO си — бу компания акцияларини тўғридан-тўғри жисмоний шахсларга сотиш. Бу оддий одамларга йирик миллий компанияларнинг акцияларини сотиб олиш ва шу орқали нафақат компания фойдасининг бир қисмини олиш, балки уни ривожлантиришда иштирок этиш имконини ҳам беради. Халқ IPO сида акциялар биринчи навбатда жисмоний шахсларга – мамлакат фуқароларига сотилади.

IPO нима ва у нимага ўтказилади?

IPO (Initial Public Offering) – бу корхона томонидан қўшимча чиқариладиган оддий акциялар, яъни компания акцияларининг фонд биржасида биринчи марта листингдан ўтиши ва кенг оммага жойлаштирилиши ҳисобланади. Aкцияларни сотиб олган аҳоли вакиллари ёки компаниялар бизнесга шерик ҳисобланади.

«Ўзбектелеком» AК IPO да иштироки қандай ўтмоқда?

Ушбу тарихий жараённинг фаол иштирокчиси сифатида «Ўзбектелеком» AК ҳам ўзининг умумий ҳажми 5 542 046 дона бўлган бирламчи оддий акцияларини Тошкент фонд биржасида 2023 йил 20 декабрда листинга кириб, иккиламчи бозорда савдо жараёнини бошлаши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг хоҳлаган фуқароси ушбу жараёнда қатнашиш имконига эга.

«Ўзбектелеком» AК сармоядорлар учун телекоммуникация соҳасида компания муваффақиятлари тарихининг бир қисми бўлиш учун ажойиб имконият тақдим этмоқда. Ҳар бир акциянинг бошланғич нархи 6 000 сўмдан 10 000 сўмгача баҳоланмоқда.

«Ўзбектелеком» AК сармоядорига айланиш нима учун фойдали?

Мобил алоқа сегментида UZTELECOM 7,5 миллион абонентга эга бўлган бозор улушининг чорак қисмини эгаллаб, таянч станциялари сонини 25 мингтага етказди. Ушбу сегментда компания сезиларли ўсишни намойиш этмоқда: сўнгги беш йил ичида мобил база станциялари сони қарийб тўрт бараварга ошди, 3 G ва 4 G тармоқлари қамрови кенгайди, 5 G технологиясини жорий этиш давом этмоқда.

Интернетга кенг полосали уланиш сегментида ҳам UZTELECOM абонентлар сонининг сезиларли ўсишини қайд этди. Охирги 5 йил ичида компания интернет тезлигини муваффақиятли ошириб, унинг нархини пасайтирди, бу эса Ўзбекистонга кенг полосали интернетдан фойдаланиш имконияти бўйича дунёнинг етакчи 25 давлати қаторига кириш имконини берди. Компания кенг тармоқли уланиш сегментида 83% асосий улушга эга бўлиб, 2 миллиондан ортиқ абонентларига эга ва йиллик ўсиш 30% ни ташкил этади.

Бундан ташқари, жорий йилда UZTELECOM «Ўзбекистонда 5 G таъминоти бўйича энг яхши оператор», «МДҲ давлатларининг 2023 йилда минтақавий оператори», «МДҲ давлатлари орасида энг динамик ривожланаётган минтақавий оператор» ва «Энг тезкор мобил алоқа тармоғи» каби халқаро эътирофга сазовор бўлди. Бу Компания мамлакатнинг рақамли ривожланишига жорий этаётган сифат ва инновацияларга содиқлининг тасдиғидир.

«Ўзбектелеком» AК IPO ида қандай иштирок этса бўлади?

Ушбу жараён учун эмитент томонидан андеррайтерлар ва техник ҳамкорлар билан бирга жуда қулай шароит яратилган. IPO га қатнашиш учун MyUZTELECOM мобил иловаси орқали IPO да масофадан туриб иштирок этишнинг қулай ва оддий тартиби мавжуд. Потенциал инвесторлар интуитив интерфейс ва иловадаги аниқ кўрсатмалар орқали IPOда ўз уйларида ёки офисларида, иш жойларида туриб иштирок этишлари мумкин.

Бунинг учун MyUZTELECOM мобил иловасида бир неча оддий амалларни бажариш кифоя:

  1. MyUZTELECOM иловасини юклаб олиш.
  2. Онлайн идентификациядан ўтинг ва брокерлик ҳисобини очиш.
  3. IPO бўлимида IPOда иштирок этиш учун ариза бериш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг