«Олов - тилсиз ёв»: «Ўзбектелеком» ходимлари учун семинар ташкил этилди (видео)
29 ноябрь куни «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида семинар ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги профилактикаси тўғрисида маълумот беришдир.
Бир неча йиллардан буён ҳар йили айнан қиш мавсуми арафасида мамлакатимизда ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» ўтказиб келинади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник С.Хикматуллаев «Куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар таснифи, уларни олдини олиш ва содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш бўйича телекоммуникация тармоқлари ходимларининг харакатлари» мавзусида маъруза ўтди.
Тадбир давомида ёнғинлар содир бўлганда ишчи ва хизматчиларининг ўз хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек телекоммуникация тармоқлари иншоотларида юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш ва содир бўлганда бартараф этиш учун тузиладиган кўнгилли ёнғин ўчириш гуруҳлари (дружиналари) таркиби ва асбоб-анжомлари, ёнғиндан хабар бериш тизими ва ўт ўчириш воситалари хусусида маълумотлар бериб ўтилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter