Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар Японияда IT соҳасида ишлайди

Ўзбекистонликлар Японияда IT соҳасида ишлайди

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Япониянинг CAL Co. Ltd. ташкилоти раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди.

Унда япон компанияси вакиллари томонидан жорий йилнинг апрел ойида Тошкентда ташкил этилган IT ҳамда япон тилига тайёрлаш курслари фаолияти ҳақида маълумотлар алмашилган.

Тадбир якунида 200 нафар фуқарони IT ва электротехника соҳалари бўйича Японияга ишга жалб қилиш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг