Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга қисқа муддат салқин ҳаво кириб келади

Ўзбекистонга қисқа муддат салқин ҳаво кириб келади

Фото: Xabar.uz

25 июнь кундуз куни Ўзбекистонда ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда, бундай ҳолат қисқа муддатга салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига содир бўлади.

Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-35° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади. Шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 32-34° гача исийди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалидроқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг