Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади

Фото: Xabar. uz

Бугун кундузи республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда  момақалдироқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 20-25° бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 15-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-24° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда  ёмғир ёғади, баъзи жойларда  кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор.

Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъза жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 9-14° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг