Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга 5 ойда 2,8 млн нафар сайёҳ келди

Ўзбекистонга 5 ойда 2,8 млн нафар сайёҳ келди

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ–май ойларида 2,8 миллиондан ортиқ чет эл фуқароси туристик мақсадда Ўзбекистонга келган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 фоизга ошган.

2024 йилнинг 5 ойида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимидаги сони:

  1. Тожикистон — 871,5 минг нафар;
  2. Қирғиз Республикаси — 857 минг нафар;
  3. Қозоғистон — 498,2 минг нафар;
  4. Россия — 289,6 минг нафар;
  5. Туркманистон — 53,8 минг нафар;
  6. Туркия — 42,1 минг нафар;
  7. Ҳиндистон — 23,2 минг нафар;
  8. Хитой — 22,8 минг нафар;
  9. Италия — 15,3 минг нафар;
  10. Жанубий Корея — 15,1 минг нафар;
  • Бошқа давлатлар — 148,7 минг нафар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг