Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этиш режалаштириляпти

«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этиш режалаштириляпти

Парламент Қуйи палатаси дпутатлари бугунги мажлисда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. 

Қонун лойиҳасида турли соҳаларда юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тақдирлаш тизимини жорий этиш мақсадида алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш назарда тутилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этиш ва қонун ҳужжатларида бунинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида»ги ва «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланмоқда.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши янги иш ўринлари яратиш, инновациялар жорий қилиш, экспорт қилиш ва етук мутахассислар тайёрлашда барчага намуна бўладиган ҳамда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тизимли тақдирлаш имконини беради.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг