Ўзбекистонда «Шарқ-Аксилтеррор – 2024» машғулотлари ўтказилади
2024 йилнинг 4-5 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг ўнинчи халқаро илмий-амалий конференцияси ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича иккинчи конференцияси бўлиб ўтади.
Унда ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари, МДҲ органларининг ишчи тузилмалари, халқаро ташкилотлар, шунингдек, терроризм ва экстремизмга қарши кураш муаммоларини ўрганишга жалб қилинган таълим ва илмий-таҳлилий ташкилотлар делегацияларининг иштирок этиши кутилмоқда.
Конференцияда БМТ, МДҲ АТМ, Интерпол, YEOG, OHICHK ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашади.
Конференциядан кўзланган асосий мақсад терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича илғор тажрибаларни ўзаро алмашиш, бу борадаги халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, иштирокчиларнинг хавфсизликка нисбатан бўладиган янги таҳдидларга нисбатан умумий тушунча ва ёндашувларини шакллантиришдан иборат.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан МДҲ АТМнинг мувофиқлаштирувида Ҳамдўстлик мамлакатлари ваколатли органларининг «Шарқ-Аксилтеррор – 2024» қўшма аксилтеррор машғулотлари ўтказилади.
Машғулотлардан кўзланган мақсад муҳим инфратузилма объектлари ва одамлар гавжум бўлган жойларда террорчилик ҳаракатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қўшма аксилтеррор тадбирларини ўтказишда МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органлари фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter