Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳноза Соатова

Ки ҳар не олами суғрода мавжуд, Бори бу олами куброда мавжуд. (Алишер Навоий)

Ўзбекистонда «қора рўйхат» шакллантирилади

Ўзбекистонда «қора рўйхат» шакллантирилади

Иллюстратив фото

Коррупционерлар қора рўйхати шакллантирилади, давлат хизматчилари даромадлари декларация қилинади, ишга қабул фақат очиқ танлов асосида бўлади, раҳбар кадрлар мажбурий ротацияси йўлга қўйилади – коррупцияга қарши ўта аҳамиятли ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди!

Президент топшириғи билан коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратишга қаратилган Фармон ва қарор лойиҳалари ишлаб чиқилди ва Адлия вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

Ҳужжатлар қабул қилинса, қуйидагилар амалга ошади:

  • Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилиши белгиланиб,  унга киритилган шахсларга нисбатан бир қатор чекловлар ўрнатилади (масалан, бундай шахсларнинг давлат хизматига қабул қилиниши, мукофотлар билан тақдирланиши, назорат остида бўлган корхоналар акцияларига эгалик қилиши, педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланади).

2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилмоқда.

Декларация қилиш тизими доирасида:

а) мол-мулкнинг келиб чиқиш манбасини тасдиқлаш шарти фақат

2022 йил 1 январдан сўнг орттирилган мол-мулкка нисбатан татбиқ этилади;

б) декларацияни тақдим этишдан бош тортиш ва нотўғри маълумот киритиш давлат хизматидан бўшатиш ва жавобгарликка тортишга асос бўлади;

в) давлат хизматчиларига хорижда банк хисобрақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.

  • Манфаатлар тўқнашуви ҳисобланадиган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари белгиланиб, уларни амалга ошириш қатъиян тақиқланади (масалан, тижорат ташкилотларининг муассиси бўлиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, давлат органининг ишларида учинчи шахсларнинг манфаатларини ноқонуний илгари суриш ва бошқалар).

Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда:

а) коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаб, бундай жиноятлар учун жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;

б) декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик ва манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарликни белгилаш.

Барча давлат органи ва ташкилотларида кадрлар билан ишлаш тизими, шу жумладан вакант лавозимларни эълон қилиш, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш белгиланмоқда.

Бундан ташқари, кадрлар билан ишлаш, хўжалик ишлари, молия-иқтисод бўлинмалари раҳбарлари ва назорат функцияларига эга бўлган бошқа тузилмалар раҳбарлари ҳар 3 йилда мажбурий ротация қилинади.

2021–2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури тасдиқланмоқда (дастур назарда тутилаётган вазифаларни манзилли ижро этишни таъминлашга қаратилган  65 та аниқ чора-тадбирлардан иборат).

Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш мақсадида қуйидаги қонунлар тайёрланиши белгиланмоқда:

а) «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги;

б) «Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида»ги;

в) «Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида»ги;

г) «Учинчи шахсларнинг манфаатларини ноқонуний илгари суришни (лоббистик фаолиятни) чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг