Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро мода ҳафталиги ўтказилади

Ўзбекистонда мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро мода ҳафталиги ўтказилади

Жорий йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба май ойининг учинчи ҳафтасида мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ доллари бўлган Халқаро «Ўзбекистон ипак матолари» мода ҳафталиги («Silk Uzbekistan Fashion Week») ўтказилади.

Бу ҳақда Президентнинг Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштиришга доир ПФ-9-сон фармонида белгилаб қўйилди.

Фармон билан 2024 йилдан туризм намойиши объектларини ўзаро боғловчи «туризм ҳалқалари»ни ташкил қилиш асосида саёҳат муддатини оширишни назарда тутувчи «Ўзбекистонда яна бир кун саёҳат» дастури амалга оширилади.

Республикадаги туризм намойиши объектларини ўзаро боғловчи Туристик йўналишлар (маршрутлар)нинг ягона реестри юритилади.

Шунингдек, миллий заргарлик маҳсулотлари дўконларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли қуймалар ҳамда Марказий банкнинг эсдалик пул белгиларини сотиш учун вендинг автоматларини ўрнатишга рухсат берилади.

«Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат» туризм мавсумларининг очилишини назарда тутувчи фестиваллар ўтказилади.

Бундан ташқари қуйидагилар барпо қилинади:

  • туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда замонавий меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо-кўнгилочар мажмуаларидан иборат бўлган туризм марказлари;
  • «Зомин» туристик-рекреацион зонаси, «Чимён» халқаро умуммавсумий курорти ва «Амирсой» тоғ-чанғи курорт зонаси ҳудудида бож олинмайдиган «duty free») ва йирик халқаро брендларнинг савдо дўконларидан иборат бўлган йирик савдо комплекслари («Luxury tourism village»).

2024 йилдан хорижий мамлакатларда республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун Туризм вакиллари бириктирилади.

2024 йил 1 октябргача туризм марказларининг мастер режалари ишлаб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг