Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳисобчи ва ҳуқуқшуносларга талаб ошди

Ўзбекистонда ҳисобчи ва ҳуқуқшуносларга талаб ошди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда ҳисобчилар ва ҳуқуқшуносларга талаб кўпайди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойлари натижаларига кўра, ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 660,3 млрд сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20,1 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми:

Қорақалпоғистон Р. – 7,1 млрд сўм

Андижон вилояти – 8,4 млрд сўм

Бухоро вилояти – 9,3 млрд сўм

Жиззах вилояти – 3,5 млрд сўм

Қашқадарё вилояти – 10,5 млрд сўм

Навоий вилояти – 6 млрд сўм

Наманган вилояти – 9,3 млрд сўм

Самарқанд вилояти – 18,4 млрд сўм

Сурхондарё вилояти – 3 млрд сўм

Сирдарё вилояти – 2,9 млрд сўм

Тошкент вилояти – 21,8 млрд сўм

Фарғона вилояти – 15,2 млрд сўм

Хоразм вилояти – 9,2 млрд сўм

Тошкент шаҳри – 535,7 млрд сўм

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг