Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдирди.

"Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига ва бутун халқаро ҳамжамият учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Биз қарама-қарши томонларни вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз", дейилади ТИВ баёнотида.

Ўзбекистон томони можарони халқаро нормалар ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини яна бир бор таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, 1 октябр куни Эрон Исроилга қарата юзлаб ракеталар зарбалари берди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари,  Исроил кучлари Ливан ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг