Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машҳур мақом ижрочиси Нафиса Тўхтаева вафот этди

Машҳур мақом ижрочиси Нафиса Тўхтаева вафот этди

Машҳур мақом ижрочиси Нафиса Тўхтаева 83 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Нафиса Тўхтаева Ўзбекистон Давлат филармониясида, Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамблида хонанда сифатида ижод қилиб, 50 дан ортиқ мумтоз мусиқа намуналарини «Олтин фонд»га муҳрлаган.

Унинг ижросидаги «Сарахбори Оромижон», «Қашқачаи Савти Сабо», «Эй Назокат» каби куйлар халқ маънавий мероси дурдоналарига айланган.

«Xabar.uz» жамоаси Нафиса Тўхтаеванинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг