Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон World AI & Data Challenge халқаро танловида биринчи марта иштирок этмоқда

Ўзбекистон World AI & Data Challenge халқаро танловида биринчи марта иштирок этмоқда

Стратегик ташаббуслар агентлиги ва Жаҳон банки маълумотни қайта ишлаш ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда глобал ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган World AI & Data Challenge халқаро танловини бошламоқда.

World AI & Data Challenge танловининг босқичлари:

  • 1-босқич – Масалалар танлови (2020 йил феврал-май)
  • 2-босқич – Ечимлар танлови (2020 йил июн-сентябр)
  • 3-босқич – Амалга ошириш танлови (2020 йил сентябр – 2021 йил феврал)

Ушбу танлов доирасида барча иштирок этувчи вилоятларда онлайн хакатонлар иккинчи босқичда ўтказилмоқда.

Иштирокчилар IT ва дата-мутахассислар, турли ОТМларнинг ихтисослик талабалари, турли мамлакатлар IT-компанияларининг мутахассислари бўлишлари мумкин.

27-28 июн кунлари IT-Парк, Жаҳон банки, ЕХҲТнинг Ўзбекистон лойиҳалари координатори, Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни камайтириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмиталари кўмагида бу йил Ўзбекистон ушбу танловга қўшилди ва бундан ташқари ва онлайн дата-ҳакатонни ўтказади.

Танловнинг биринчи босқичида Cингапур, Қозоғистон, Ўзбекистон, Мўғулистон ва Россиянинг 43 вилоятидан 147 та топшириқлар топширилди. Танловнинг эксперт ҳайъат томонидан танланган энг яхши масалалар дата-ҳаcкатон доирасида ҳам, тадбирдан кейин мустақил ривожланиш учун ҳам тақдим этилади. Тадбир ташкилотчилари ва мутахассислари уларни тушунишга ёрдам беради.

AI & Data соҳасидаги мутахассислар икки кунга ишлаб чиқувчиларнинг менторларига айланишади ва сунъий интеллект (SI) ва маълумотларни таҳлил қилиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашади, шунингдек иштирокчиларга муаммоларни ҳал қилиш гипотезаларини яраштиришда ёрдам беришади ва керак бўлса, энг яхши қатнашувчиларни MVP-ечимларини охирига етказиш учун ҳамроҳлик қилади.

Ҳакатон 48 соат давомида онлайн бўлиб ўтади. Иштирокчиларга ривожланиш учун халқаро ва минтақавий даражадаги 40 га яқин масалалар таклиф этилади.

Ўзбекистон танловга «Қашшоқликка қарши кураш ва ҳаёт сифатини яхшилаш» масаласини топширди.

Сиз хоҳ, жамоа билан, хоҳ ўзингиз иштирок этишингиз мумкин. Иккинчи босқичдан сўнг энг яхши иштирокчилар ўз ечимларини халқаро миқёсда амалга ошириш, ўқиш ва пул мукофотларини олиш имкониятига эга бўладилар.

P.S. Иштирокчилар AI ва ишлаб чиқиш бўйича билим базасига эга бўлишлари керак.

  • Хакатон санаси: 2020 йил 27-28 июнь.
  • Иштирок этиш учун, қуйидаги иловада рўйхатдан ўтинг: https://leader-id.ru/event/51894/
  • Тадбирда рўйхатдан ўтиш учун сиз қуйидаги сайтда профилига эга бўлишингиз керак: https://leader-id.ru
  • Танлов ҳақида кўпроқ билиш учун: https://datamasters.ru/aianddata
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг