Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Туркия ОАВ бўйича аҳдлашув баённомасини имзоладилар

Ўзбекистон ва Туркия ОАВ бўйича аҳдлашув баённомасини имзоладилар

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркияга боргани хабар берилганди. 

Ушбу ташриф доирасида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар Бошқармаси Бошлиғи Фаҳреттин Алтун ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири Бахтиёр Саидов икки давлат ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилувчи аҳдлашув баённомасини имзоладилар.

Туркия Коммуникациялар Бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги ўртасида имзоланган «Оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида»ги аҳдлашув баённомаси билан икки давлат ўртасида оммавий ахборот воситалари ва алоқа соҳаларида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва яқин ҳамкорликни ошириш кўзда тутилган.

Шунга кўра, икки давлат ўз мамлакатларида амалдаги қонунлар, қоидалар низомлар ва миллий сиёсатлар мувофиқ, коммуникация, халқ дипломатияси ҳамда оммавий ахборот воситалари ва телерадиоэшиттириш соҳаларидаги манфаатлилик ва ўзаро фойда асосида икки давлат орасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга интилади.

Баённома билан икки давлат ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникация соҳасида ахборот, тажриба ва илғор малакалар алмашиш, ўзаро фойдали ва манфаатли ташаббуслар ва лойиҳалар бўйича ҳамкорликка эришилади. Бундан ташқари, қўшма йиғилишлар, семинарлар, амалий машғулотлар, тренинглар ва конференциялар ташкил этилиб, оммавий ахборот воситалари, алоқа ва телерадиоэшиттириш соҳаларида расмий шахслар ва экспертлар ўртасида ташрифлар алмашинуви рағбатлантирилади. Ҳужжат 5 (беш) йил давомида амал қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг