Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ТИВ Ғазодаги даҳшатли ҳужум бўйича баёнот берди

Ўзбекистон ТИВ Ғазодаги даҳшатли ҳужум бўйича баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужумига муносабат билдирди.

«Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз.

Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз», дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» баптистлар шифохонасига Исроил томонидан берилган ракета зарбаси оқибатида 800 нафардан зиёд бегуноҳ одам ҳалок бўлди. Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳалок бўлганларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари бўлганини маълум қилган.

Дунё ҳамжамияти ушбу ҳужумни «даҳшатли ҳарбий қирғин» ва «инсоният учун шармандалик» деб баҳоламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг