Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Почтанинг обунадаги улуши 65 фоизга тушиб кетди — «Ўзбекистон почтаси» AЖ бош директори

Почтанинг обунадаги улуши 65 фоизга тушиб кетди — «Ўзбекистон почтаси» AЖ бош директори

АОКА залида 2021 йил учун даврий босма нашрларга обунани ташкил этишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон почтаси» AЖ бош директори Aлишер Файзуллаев қуйидагиларни маълум қилди.

— 2017 йилда биз томонимиздан 5 697 408 комплект даврий нашрлар обуна ташкил қилинган бўлса, бу кўрсаткич йиллар давомида камайиб, 2020 йилда 2 миллиондан ошиқроқни ташкил этмоқда. Почтанинг улуши 65 фоизга тушиб кетган. Бунинг сабаблари таҳлил қилинди.

Биринчидан, ўзи босма нашрларнинг адади охирги йилларда бирмунча пасайган. Муҳтарам Президентимиз бу масалада ҳам гапириб ўтдилар. Дарҳақиқат, «мажбурий обуна» тўғри эмас, лекин «мажбурий обуна» орқасидан «ихтиёрий обуна» ва бошқа обуналарга ҳам салбий кўз билан қараш шаклланди, натижада йиллар давомида обуна кўрсаткичлари тушиб кетди.

Иккинчи сабаби, тан олиб айтиш керак, 2017-2018 йилларда почта тизимида иш ўринлари, тармоқ ва алоқа бўлимлари қисқартирилган. Олдин 15 минг одам ишлаган бўлса, бу сон 7500 га тушиб қолган ва алоқа бўлимлари сони ҳам қисқартирилган.

Натижада даврий нашрлар аксарият ҳолларда мижозларга вақтида етказиб берилмаган. Ёки бир нечта сонлари биргаликда етказилган. Нашрлар орқали тарқатилаётган маълумот ва ахборот маънан эскириб қолганидан кейин етказиб берилгани учун ҳам мижозлар томонидан обуна кўрсаткичларининг пасайишига олиб келган, — деди «Ўзбекистон почтаси» AЖ раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг