Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек-қирғиз чегарасида юк ташишни назорат қилувчи пилот лойиҳаси ишга тушириляпти

Ўзбек-қирғиз чегарасида юк ташишни назорат қилувчи пилот лойиҳаси ишга тушириляпти

Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида юк ташишда электрон навбатни бошқариш тизими пилот лойиҳаси ишга туширилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги маълум қилди.

Мазкур тажриба лойиҳаси «Қизил-Қия-Автодорожний» чегара божхона постида йўлга қўйилмоқда. Электрон навбатни жорий этишдан мақсад чегарадан ўтиш жараёнини тезлаштириш, логистика харажатларини камайтириш ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун шароитларни яхшилашдан иборат. Тизим савдо операцияларини осонлаштириши ва чегара постлари фаолияти самарадорлигини ошириши кутилмоқда.

Лойиҳа жорий йилнинг 1 ноябридан 15 декабрига қадар синов режимида ишлайди.

Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган Ready4Trade Central Asia халқаро савдо маркази кўмагида амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг