Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Олтин тўп» маросимидан сўнг Ла Лига президенти «Реал»ни танқид қилди

«Олтин тўп» маросимидан сўнг Ла Лига президенти «Реал»ни танқид қилди

Фото: Global Look Press/Keystone Press Agency

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас «Олтин тўп» мукофоти билан тақдирлаш маросимини бойкот қилган Мадриднинг «Реал» клубини танқид қилди.

«Бу клубнинг асосий қадриятлари — мағлуб бўлса ҳам мардлигича қолиш ва рақибни табриклаш эди. Менимча, «Реал» бу менталитетни аллақачон йўқотиб бўлган. Улар маросимга боришлари ва France Football шаффоф тизимини шубҳа остига қўймасликлари керак эди», — деди Тебас.

28 октябр куни Испания терма жамоаси ва «Манчестер Сити» футболчиси Родрига «Олтин тўп» топширилди. У «Реал» футболчилари Винисиус Жуниор, Жуд Беллингем, Килиан Мбаппе ҳамда жамоадоши Эрлинг Ҳоланддан кўп овоз тўплади.

Винисиус Жуниор бу галги «Олтин тўп» ўзиники бўлишига қаттиқ ишонганди. Ҳатто буни нишонлашга ҳам улгурди, бироқ якунда қуруқ қўл билан қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг