Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар: 90 минг йил аввал яшаган инсон излари топилди

Олимлар: 90 минг йил аввал яшаган инсон излари топилди

Француз олимлари томонидан тахминан 90 минг йил аввал яшаган одам излари топилди. Қолдиқлар Марокашдаги пляжлардан бирида аниқланди. Ушбу қолдиқлар Шимолий Африка ва Жанубий Ўрта ер денгизи ҳудудларида топилган энг қадимий излардан биридир.

Топилган излар қумли пляжга том маънода босилган 85 та яхши сақланиб қолган ялангоёқ излардан иборат. Тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Жанубий Бриттани университетидан Моунсеф Цедратининг айтишича, биринчи из 2022 йилда аниқланган. Тўғри, ўша пайтда олимлар унинг одам оёғига тегишли эканлигига ишонишмаган. Бироқ, қирғоқ чизиғини синчковлик билан таҳлил қилганда, улар иккита бутун излар занжирини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Олимларнинг фикрича, изларни камида беш киши қолдирган. Улар орасида болалар, ўсмирлар ва катталар ҳам бор эди.

Пляжнинг гил конлари билан қопланган қояли платформада жойлашганлиги сабабли излар яхши сақланиб қолган. Лойда излар қолган, кейин тўлқинлар уларни қум билан қоплаган. Оптик стимуляция қилинган луминесанс усули ёрдамида топилманинг ёшини аниқлаш мумкин эди. Унинг шарофати билан артефактларнинг ёшини кварц минераллари ёшига қараб, улар охирги марта қуёш нурига тушганини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш мумкин, деб ёзади Scientific Reports журнали.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг