Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Одамларни девор босиб қолди, ток урди: Ҳиндистонда 14 киши табиий офат қурбонига айланди

Одамларни девор босиб қолди, ток урди: Ҳиндистонда 14 киши табиий офат қурбонига айланди

Фото: «AP Photo / Rajesh Kumar Singh»

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида кучли ёмғир ва сув омборларидан сув оқиши натижасида келиб чиққан сув тошқини оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, 250 минг киши ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди, деб ёзади Indian Express газетаси.

Хабарларга кўра, одамлар деворларнинг қулаши ёки электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлишган. Штат ҳукумати кўчирилганлар учун бошпаналар ташкил қилди. Маҳаллий ҳокимиятнинг маълум қилишича, Ғарбий Бенгалиянинг бир неча ҳудудлари белгача сув босган.

Ҳиндистонда кучли ёмғир жиддий сув тошқинларини келтириб чиқарган. Ҳукумат қурбонларга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун ҳарбий вертолётлардан фойдаланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг