Нью-Йоркда йирик компания бош директори кўчада отиб ўлдирилди
Бугун, 4 декабрь куни Американинг United Heathcare суғурта компанияси бош директори Брайан Томпсон Манхэттенда отиб ўлдирилди.
Бу ҳақда Америка ОАВлари Ню-Йорк полицияси баёнотига асосланиб ёзишмоқда. Унга кўра, жаноб Томпсон компания инвесторлар учун конференция ўтказаётган Ню-Йорк Hilton Midtown меҳмонхонаси яқинида отиб ташланган. У оғир аҳволда шифохонага етказилган ва шу ерда вафот этган.
Манбаларга кўра, ниқобли жиноятчи воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган.
United Healthcare Америка Қўшма Штатларидаги энг йирик соғлиқни суғурталовчи бўлган United Health Group таркибига киради ва Fortune Global 500 рейтингида саккизинчи ўринни эгаллайди. United Heathcare гуруҳнинг иккита асосий бўлинмаларидан бири бўлиб, суғурта бизнесига ихтисослашган, бошқа компания Optum эса суғурта бизнесида ушбу соҳада технологик ечимларга ихтисослашган. 2004 йилдан бери компанияда ишлайдиган жаноб Томпсон 2021 йилдан буён United Heathcare'ни бошқариб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter