«Канада АҚШнинг 51-штатига айланиши мумкин» — Трамп Трюдога таҳдид қилди
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Канада бош вазири Жастин Трюдо билан учрашувда чегарадаги ноқонуний миграция муаммоси туфайли унинг мамлакати АҚШнинг «51-штати»га айланиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.
Телеканал манбаларига кўра, Трамп ва Трюдо Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида учрашган. Трамп лавозимида иш бошлаши билан АҚШга киритилаётган маҳсулотларга 25 фоизлик бож солишини маълум қилган. Канада воқеалар ривожи бундай кечмаслигининг олдини олиш учун ўз чегараси орқали АҚШга муҳожирларнинг ноқонуний киришига қарши биргаликда курашиши шарт.
Трюдо Канада маҳсулотлари учун божларнинг оширилиши мамлакат иқтисодиёти учун салбий таъсир қилишини айтганида, Трамп бунинг чораси АҚШнинг 51-штатига айланиш эканини таъкидлаган.
Канада чегарада хавфсизлик чораларини кучайтиришни режалаштирмоқда, жумладан, вертолёт патруллари сони кўпайтирилади, қўшимча учувчисиз қурилмалар сотиб олинади, чегарачилар сони оширилади, дея Трюдо Трампга ваъда берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter