Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нурбек Саломов янги лавозимга тайинланди

Нурбек Саломов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Спорт  вазирлигининг Ахборот хизмати раҳбари лавозимига Саломов Нурбек Нормуродович тайинланди.

Тайинловга қадар Н.Саломов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг