Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мустақиллик байрами кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 30 мингга яқин ходим жалб қилинган

Мустақиллик байрами кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 30 мингга яқин ходим жалб қилинган

АОКАда Ички ишлар вазирлиги ЖХД ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова иштирокида ўтказилган брифингда байрам тадбирлари давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

Жорий йилги Мустақиллик байрами тадбирлари Республиканинг 213 та жойида 23-31 август кунлари ўтказилиши бегиланган бўлиб, унда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун 16 832 нафар ички ишлар органлари, 4 677 нафар Миллий гвардия, 1 943 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда 7 244 нафар жамоатчилик вакиллари жалб этилган.

Шунингдек, ходимларга хизматда фойдаланиш учун 3 037 та металлодетектор, 1 587 та автотранспорт, 7 881 та алоқа воситалари ва 267 бош хизмат итлари ажратилган.

«Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектларда 2 107 та видеокузатув камералари ўрнатилиб, шундан 452 таси ҳудудий ички ишлар органларига интеграция қилинди ҳамда онлайн назорат ўрнатилди.

Тадбир объектларига фуқароларни олиб бориш учун 440 та транспорт воситалари ажратилди», – дейди ИИВ ЖХД ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова.

Шунингдек, барча объектлар ва уларнинг атроф-ҳудудларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, автомашиналар ҳаракатини тартибга солиш мақсадида 1 964 нафар ЙПХ ходимлари хизматга жалб этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг