Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди

Молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди

Абдимухтор Эргашев.

Фото: Молия вазирлиги

Молия вазири ўринбосари Эргашев Абдимухтор Эргашевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати лавозимидан озод этилди. Ҳозирча унинг қайси лавозимга ўтгани аниқ эмас. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Эргашев 1977 йил Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университетини, 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2009 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Эргашев Молия вазирлигидан аввал, 2018 йилдан 2019 йилнинг сентябригача қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг