Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МЧЖ раҳбари 9 кишининг номига имтиёзли кредит олиб ўзлаштирди

МЧЖ раҳбари 9 кишининг номига имтиёзли кредит олиб ўзлаштирди

Оҳангарон шаҳрида 9 нафар фуқаронинг номига имтиёзли кредит олиб ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. (муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан судланган) 5 та МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзининг номига “N.I.” МЧЖни ташкил қилиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан 9 нафар фуқаронинг номига жами 357,1 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни юқоридаги МЧЖлар орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг