Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар: 20 киши жабрланди

Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар: 20 киши жабрланди

Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар натижасида 20 киши жабрланди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Телеграм-каналида маълум қилинди.

Доғистон пойтахти Махачқалада 29 октябрь кечқурун антисемит акцияси ўтказган мингга яқин киши Тель-Авивдан учиб келган самолётда «яҳудийларни топиш ва шаҳарга киритмаслик» мақсадида аэропортини босиб олган.

Жабрланганлар орасида полиция ходимлари ва тинч аҳоли вакиллари бор. Уларнинг 10 нафари Махачқалъадаги турли клиникаларда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Икки нафарининг аҳволи оғир, яна 10 нафари енгил тан жароҳати олиб, амбулатор ёрдам сўраган.

 Республика Ички ишлар вазирлиги тартибсизликларда иштирок этган ҳар бир шахснинг шахсини аниқлашга ваъда берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг